Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Максим Шацких Украина чемпионатининг 26-турида Киевнинг “Динамо” клуби сафида яна майдонга тушмади. Меҳмонда “Заря”га қарши кечган учрашувда Гиоаненинг 52-дақиқада киритган ягона голи эвазига Юрий Сёмин шогирдлари навбатдаги ғалабага эришдилар. Таъкидлаш лозимки, Шацких бир кун аввал ўтказилган ўринбосарлар ўртасидаги ўйинда ҳам иштирок этмади. Биринчи ўринда бораётган киевликлар ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 67 тага етказиб олишди.
Манба: the-uff.com