Главная
 
NAVBAHOR-N PFK va DUNYO FUTBOLI YANGILIKLARIDushanba, 20.05.2024, 07:06



| RSS
Главная

sayt meyusi


Ro'yhatdan o'tganmisiz ?
Логин:
Пароль:

saytdan qidirish

taqvim
«  May 2009  »
DUSECHORPAJUSHAYAK
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

KEYINGI RAQIBIMIZ
                   


Главная » 2009 » May » 6 » Futbol Haqida.
Futbol Haqida.
05:50


Дунёдаги олти миллиард одамзот орасидан йигирма икки нафари ажралиб чиқиб, кафтдайгина яшил майдонда бир дона коптокни ўртага олиб, ўйин кўрсатяпти. Миллиардлаб кишиларнинг кўзлари ана шу мўъжаз майдонга қадалган, улар ҳаяжонланишади, қувонишади, йиғлашади, бақиришади, кулишади. Ана шу жараён, шу икки соатлик ўйин олти миллиард одамни бирлаштиради. Уларнинг ичида мен ҳам борман.

Аммо майдон иккига бўлинган, ижрочилар ҳам икки гуруҳ, олти миллиард одам ҳам хайрихоҳлигига кўра, иккига бўлинган. Улар бутун фикру хаёллари, қалблари билан ўйин иштирокчисига айланишган. Кимдир чиройли зарба берса, ўзлари тепгандай қарсак чалишади, тўп дарвоза тўрига тушса, ўзлари ургандай ўринларидан туриб сакрашади, кимдир оғир жароҳат олса, ўзлари ҳам шу кўйга тушишади, изтироб чекишади. Кимдир ғалаба қозонса, олти миллиард одамнинг ярмида шодлик, ярмида қайғу. Уларнинг ичида мен ҳам борман.


Нега биз ер юзининг жамики кексаю ёш одамлари оддийгина футбол аталмиш ўйиндан шундай ҳолатларга тушамиз, бирлашамиз ва бўлинамиз? Бу қандай сеҳрли қудрат бўлиши мумкин? Унинг номи нима? Мисол учун, Афғонистондаги портлашлар, Ироқ ва Ливандаги урушлар, Индонезиядаги «сунами», Хитойдаги сув тошқини оқибатлари нега олти миллиард одамни баб-бараварига футболчалик ташвишга, ҳаяжонга солмайди, яъни сеҳрлай олмайди?


Мана, бошқа мисол: қиз бола учун одатдаги ҳол бўлмасада, мен 2006 йилги жаҳон чемпионатининг барча ўйинларини стадионда ўтиргандек ҳаяжон билан кузатдим. (Минг-минг афсуслар бўлсинки, Ўзбекистон термаси чемпионат қатнашчилари сафига қўшила олмаганди). Хуллас, ўйинлар бошланмасданоқ мен Франция тарафида эдим. Французларнинг ҳар бир ўйинларини шунчаки, томоша қилмадим, балки бошимдан кечирдим. Гўёки, мен майдондаман ёки майдон менинг ичимда эди. Ўйиндан сўнг футболчилардан ҳам кўпроқ чарчаб қолганимни ҳис қилардим. Финал ўйинидан кейинги аҳволимни тасаввур ҳам қилолмайсиз, қайта- қайта йиғладим, эрталабгача ухлолмадим. Гўё, Францияга нисбатан, тўғрироғи, менга нисбатан адолатсизлик қилингандай эди.


Ҳайратланарли томони шундаки, «Мен қай ердаю Франция қай томонда, шу жамоага нима алоқам бор, на юртдош, на диндош бўлсам, улар мени танишмаса, мухлис эканлигимни билишмаса», деб ўз-ўзимга савол бермадим, бундай фикрлар хаёлимга ҳам келмади. Бу футболнинг сеҳри эмасми?


Биз спектакль ёки кино кўрганда, китоб ўқиганда ҳам ҳаяжонланамиз, изтироб чекамиз, қувонамиз ва қаҳрамонлари ҳақида «Улар менга ким?» деган савол хаёлимизга келмайди. Бу санъатнинг қудрати. Демак, футбол ҳам санъат асари. У ҳаёт ҳақидаги спектаклнинг ўзгинаси. Театрга одамлар чипта олиб киришади, футболга ҳам. Театрда саҳна, декорация бор, футболда саҳна - майдон, декорация - иккита дарвоза, актёрлар - футболчилар. Муаллиф ва режиссёр саҳнада кўринмаганидай, футбол спектаклининг режиссёрлари - мураббийлар ҳам майдонга тушмай ўз асарларини томоша қилишади. Ҳа, футбол ҳаёт ҳақидаги спектакль. Ҳар қандай спектаклда аниқ мақсад бўлади, футболда ягона мақсад - фақатгина ғалаба ва чемпион бўлиш.


Балки инсонлар ҳаётлари бошдан охир футболда акс этгани учун ўзлари билмаган, сезмаган ҳолда бу ўйин-га, ғалабаларга боғланиб қолишгандир? Балки биз ҳаёт сўқмоқларида адашган умримизни, мағлуб лаҳзаларимизни ҳеч бўлмаганда зафарли сониялар билан беркитгимиз келар? Яшашдан мақсад эса ҳар бир нарсада - тақдир заминининг чуқурликларида ҳам, фурсат дарвозаларини ишғол этишда ҳам фақатгина ғалабага эришиш. Бу эса инсон умрига мазмун бахш этувчи энг олий туйғулардан бири - умид деганидир. Балки футболнинг ана шундай мўъжизавий қудрати туфайли ер юзидаги катта-кичик ўйингоҳларга кўз тиккан олти миллиард одамнинг орасида мен ҳам бордирман...?

Просмотров: 860 | Добавил: Abbos | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей
`

So'rovnoma
Sayt Sizga yo'qdimi
Всего ответов: 34

MIni-chat
200

Saytimiz  do'stlari
  • SITE OF ANDIZHAN EAGLES FANS CLUB

  • HISOBLAGICH

    Barcha On-line dagilar 1
    Mehmonlar 1
    Foydalanuvchilar 0

     SAYTDAN MA'LUMOTLAR OLINGANDA SAYT MANZILI KO'RSATILISHI SHARTBARCHA HUQUQLAR HIMOYALANGAN © 2024
    Сайт управляется системой uCoz