Главная
 
NAVBAHOR-N PFK va DUNYO FUTBOLI YANGILIKLARIDushanba, 20.05.2024, 02:54



| RSS
Главная

sayt meyusi


Ro'yhatdan o'tganmisiz ?
Логин:
Пароль:

saytdan qidirish

taqvim
«  May 2009  »
DUSECHORPAJUSHAYAK
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

KEYINGI RAQIBIMIZ
                   


Главная » 2009 » May » 6 » Maqsad g'alaba ammo
Maqsad g'alaba ammo
21:08

Кечқурун ҳамма ишларимни йиғиштириб,  “Бунёдкор” –
“Ал Иттифоқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзгача иштиёқ билан кутишга
киришдим. Бинобарин, бу ўйинга нафақат “Бунёдкор” жамоаси ўзгача шукуҳ
билан, балки жамоанинг матбуот хизмати ходимлари ҳам тайёргарчиликлари
бошқача эди. Кеча www.uff.uz сайтида чиққан ҳурматли Аброр ака
Имомхўжаевнинг гаплари бунга далил эди. Буни ҳатто ўйин бошлангандан
кейин шарҳловчи ҳам “Бунёдкор” бугун фақат ва фақат ғалаба учун
келган”, деб, алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ниҳоят ўйин бошланди.
“Қалдирғочлар” одатдагидек 4-5-1 тактикасини қўллаган равишда майдонда
ҳаракат қила бошлашди. “Ҳеч бўлмаса бугунги ўйинга иккита ҳужумчи билан
тушишса бўларди”, деган ўй хаёлимдан ўтди. Шунга қарамай бизнинг
йигитлар ўйинни актив бошлашди ва илк дақиқаларданоқ Арабистонга ғалаба
учун келишганлигини кўрсатиш ниятида ҳужумга ташланишди.

Бунга
жавобан “Иттифоқ” жамоаси ҳам гуруҳда бекорга биринчи ўринни эгаллаб
турмаганига далил сифатида “Бунёдкор” дарбозавони Бугалони ўйин
бошиданоқ бир-икки хавфли зарбалар билан текшириб кўришди. Лекин
ҳақиқий хавфли вазият ўйиннинг 10-дақиқасида содир бўлди – чап қанотдан
Жасур Ҳасанов узатган тўпни жарима майдончаси ўртасида қабул қилиб
олган Кападзе қулай имкониятдан фойдалан олмади. Унинг берган
зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунидан анча юкоридан ўтиб кетди. Шундан
сўнг унинг жамоадоши Ривалдо ҳам яна ўша чап қанотдан узатилган тўпга
бош билан зарба берди – ноаниқ.

Хўш, ўйиннинг бошланиши ёмон эмас, “Бунёдкор” ҳужумда, “Ал Иттифоқ” ҳимояда ва ҳужум ҳақида ҳозирча ўйлаб кўрмаётган кўринади.
Бирдан
Даммамдаги стадионда, худди ўша куни Тошкент тунги осмонида гумбурлаган
момақалдироқдек, қизиқ ҳодиса рўй берди. Майдон ўртасида Ривалдо тўпни
йўқотди ва араб футболчилари дарҳол аниқ ва кучли зарба билан тўпни
олдинга узатдилар. 18-рақам остида ҳаракат қилаётган “Ал Иттифоқ”нинг
ганалик ҳужумчиси Принс Таго бизнинг икки марказий ҳимоячимиз –
Хайрулла Каримовни чиройли тарзда, бемалол алдаб ўтди, йўл-йўлакай
Бугалони ҳам шу каби устидан кулган бўлди ва тўпни бўш қолган дарвозага
йўллаб, жамоасини 1/8 финалга 1-ўриндан олиб чиқиш учун бир қадамга
яқинлаштирди.

Бу голдан “Бунёдкор” жамоаси футболчилари бироз
эсанкираб қолишди шекилли, улар кетма-кет яна 2-3 хавфли ҳужумларни
ўтказиб юборишди. “Қалдирғочлар” ҳужуми асосан чап қанотдаги Жасур
Ҳасанов ёрдамида ривожланар, лекин бу ўз самарасини бермас эди.
Ҳасановнинг тезкор ўйини худди ўзи каби тезкор ҳимоячилар томонидан
“ёпилар”, шу вазиятларда Жасурнинг дриблингга, юқори техникага эга
эмаслиги, ва энг асосийси, фикрий футбол кўрсата олмаслиги анча панд
бераётгани кўриниб қолди.

Ҳимоя тўғрисида буткул унутган
“Бунёдкор” катта куч билан ҳужумга ўтди, аммо “Иттифоқ” футболчилари
бундай ҳолатга тайёр туришган шекилли, навбатдаги қарши ҳужумни амалга
оширишди – чап қанотдан тезлик билан “Бунёдкор” ҳимоячиси Х.Каримовни
алдаб ўтган араблар футболчиси жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни
биринчи гол муаллифи Принс Тагога узатди. Ганалик форвард бундай қулай
вазиятни кўкка совурмади – 0:2.  

Бу ҳолат жамоамизни мутлақо
қониқтирмаслигини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдон чеккасида пайдо
бўлган А.Солиев ва С.Жўраевлар мисолида кўрдик. Шу онда “наҳотки мавсум
бошидан бери биринчи марта “қалдирғочлар” икки ҳужумчи билан ҳаракат
қилишади”, деган умидларим бир дақиқадан сўнг пучга чиқди. Майдонда
А.Солиев ҳужумда ҳаракат қилаётган бошқа бир футболчи Шавкат Саломовни
алмаштирди. Тушуниш қийин алмаштириш – ҳужумда бироз ёлғизланиб
қолаётган Шавкатга ёрдамчи сифатида тушиши керак бўлган иккинчи ҳужумчи
унинг ўрнини эгаллади.

Саҳоб Жўраев эса фикримча, бошланғич
таркиб тугул ўйинга захирадан ҳам тушишга умуман нолойиқ бўлган
ҳимоячи, ўз “тезлиги” ва позицион хатолари билан ажралиб турган
Х.Каримовни ўрнини эгаллади. Кўп ўтмай жамоалар танаффусга чиқиб
кетишди.

Тўғрисини айтсам, иккинчи бўлимда мен араблардан
уларнинг машҳур “симуляциялари” ва ўйин чўзишларини кутган эдим. Лекин,
ўхшатиш жоиз бўлса, арслон худди яраланган ўлжасини охиригача ғажиб
ташлаш ниятида бўлганидек, араблар ҳам ҳужумга ташланишди. Биринчи
ҳужумдаёқ ҳисоб  3:0 кўринишига айланди. С.Башар ўта тезкор қарши
ҳужумни мантиқий якунлади.  

Осонликча жон таслим қилмаслик
мақсадида “қалдирғочлар” асосий кучларини яна ҳужумга сафарбар қилишди.
Аммо шу куни “Иттифоқ” ғалаба қозонадиган кун экан. Баъзи вазиятларда
омад очиқчасига араблар томонида бўлганига гувоҳ бўлдик.

Учрашувнинг
тахминан  80-дақиқасида “қалдирғочлар” дарвозасига ўнг қанотдан
томондан жарима тўпи белгиланди. Жарима тўпини маҳоратли бильярдчи каби
аниқлик билан дарвозанинг яқин бурчагига жойлаб қўйган мезбонлар
футболчиси “хоккейча” ҳисоб қайд этилишига ҳисса қўшди. Кўп ўтмай ўйин
ҳам ўз ниҳоясига етди.

Бундай аламли мағлубият “Бунёдкор”нинг
қисқа тарихидаги илк ўта оғир мағлубият эди. Мураббийлар штаби
томонидан ўйинда бирор-бир янгиликсиз ҳаракат қилган “Бунёдкор” жамоаси
эндиликда гуруҳдаги иккинчи ўрин учун курашни давом эттиради.

“Ал
Иттифоқ” жамоаси эса таркибида дунёнинг собиқ энг яхши футболчиси
Ривалдо ва Осиёнинг амалдаги энг кучли ўйинчиси Жепаров жамоасига
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувдаги мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини
амалда кўрсатгандек бўлди.

“Бунёдкор” жамоасининг мағлубияти
сабабларини бугунги ўйиндан қидириш керак эмас. Сабаблар анчайин
ичкарироқда, пастроқда, чуқурроқда жойлашган. Маҳаллий жамолар устидан
осонликча эришилган ғалабаларга маст бўлган миллий чемпионатимиз
етакчиси, ОЧЛ ўйинларида кўримсиз ва ишонарсиз ўйин намойиш этмоқда.

Ўз
миллий чемпионатида 6-ўринни эгаллаган “Ал Иттифоқ”, амалдаги
чемпионимиз ва ҳозирда ҳам пешқадамимиз “қалдирғочлар”ни ҳам жисмоний,
ҳам тактик, ҳам техник, хуллас ҳар жабҳада мағлуб этди ва “нокаут”га
учратди.

Нима учун “фақат ғалаба”га келган жамоа эҳтиёткор ва
самарасиз 4-5-1 тактик схемасига асосланиб тўп сурди? Нима учун
жамоанинг бирорта ҳам чизиғи – хоҳ ҳужум, хоҳ ярим ҳимоя, хоҳ ҳимоя
ишонарли ўйин кўрсата олмаяпти? Хайрулла Каримов номли футболчимиз
"Бунёдкор" ва энг ачинарлиси, миллий терма жамоамиз сафида ўйнаш учун
лойиқми? Ахир терма жамоамизда ҳам айнан унинг қўполликлари
бизникиларга роса панд бермаганмиди? Карпенко, Бақоев ва Солиев
кабиларни аввалги хизматлари учун яна терма жамоага чақираверишармикан?
Ё Худо ёрлақаб, ниҳоят Шерзод Каримов, Александр Гейрих, Камолиддин
Мурзоев, Анвар Ражабов каби яхши ўйин кўрсатаётган футболчиларимизни
жалб қилишармикан?

Шу каби саволларни ўзларига бераётган ҳар
бир мухлисга сабр тилайман ва бу саволларни “Бунёдкор” терма жамоамиз
мураббийлар штаби ҳам ўзларига бериб кўришармикан? Омон бўлсак
кўрармиз.
20:30

Ғолиб Бекжонов,
Тошкент шаҳри, Сирғали тумани


Author: http://uff.uz


Просмотров: 732 | Добавил: Abbos | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей
`

So'rovnoma
Sayt Sizga yo'qdimi
Всего ответов: 34

MIni-chat
200

Saytimiz  do'stlari
  • SITE OF ANDIZHAN EAGLES FANS CLUB

  • HISOBLAGICH

    Barcha On-line dagilar 1
    Mehmonlar 1
    Foydalanuvchilar 0

     SAYTDAN MA'LUMOTLAR OLINGANDA SAYT MANZILI KO'RSATILISHI SHARTBARCHA HUQUQLAR HIMOYALANGAN © 2024
    Сайт управляется системой uCoz