Главная
 
NAVBAHOR-N PFK va DUNYO FUTBOLI YANGILIKLARIDushanba, 20.05.2024, 05:25



| RSS
Главная

sayt meyusi


Ro'yhatdan o'tganmisiz ?
Логин:
Пароль:

saytdan qidirish

taqvim
«  May 2009  »
DUSECHORPAJUSHAYAK
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

KEYINGI RAQIBIMIZ
                   


Главная » 2009 » May » 8 » PFL 9-TUR
PFL 9-TUR
15:04

Бугун мамлакатимизнинг бешта стадионида олий лиганинг 9-тур баҳсларига старт берилади. «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Нефтчи» жамоалари иштирокидаги учрашувлар эса якшанба куни ўтказилади.

Хабарингиз  бор, мазкур жамоалар ҳафта ўртасида Осиё кубокларида иштирок этишди. Қуйида бўлажак учрашувларда қандай натижалар қайд этилиши борасида ўз тахминларимизни илгари сурдик.

 

9-тур. 8 май (жума)

«Металлург»-«Локомотив»

Ҳакамлар: Р.Ҳамидов, Н.Тошматов, У.Каримов, Р.Толибжонов.

Назоратчи: Г.Имомов.

IF варианти: 30-40-30

Мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаётган Бекободнинг «Металлург» жамоаси «Локомотив» билан бўладиган учрашувда ғалаба қозонишга жиддий ҳаракат қилади. Негаки, жамоа сафар учрашувларида очко ололмаяпти. Агар ўз майдонида ҳам шу тарзда ўйнайдиган бўлса, оқибати ёмон бўлиши мумкин. Аммо бу йилги «Локомотив» индамай очко бериб кетадиган жамоалардан эмас. Шундай экан, мазкур баҳсда дуранг натижа қайд этилишининг эҳтимоли катта.

 

«Сўғдиёна»-«Навбаҳор»

Ҳакамлар: М.Исмоилов, А.Миронов, А.Букатин, Р.Бобомуродов.

Назоратчи: Р.Мўминов.

IF варианти: 40-30-30

Ушбу жамоалар жорий мавсумни яхши ўтказишмоқда. Эътибор берсангиз, «Сўғдиёна» ҳам, «Навбаҳор» ҳам совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларга имкониятни бой беришган. утган турда жиззахликлар сафарда «Насаф»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйишган. Наманган клуби эса ўз майдонида «Металлург» дарвозасига учта жавобсиз тўп йўллади. Умуман олганда, бўлажак баҳсда «Сўғдиёна»нинг имкониятлари бироз юқорироқ. Бироқ «Навбаҳор» ҳам керакли натижа учун астойдил курашиши аниқ.

 

«Динамо»-«Насаф»

Ҳакамлар: В.Агишев, Р.Самандаров, О.Жумаев, Р.Тошмуҳамедов.

Назоратчи: Р.Серазитдинов.

IF варианти: 30-20-50

Азамат Абдураимов билан шартнома имзоланганидан сўнг «Динамо»нинг ўйинларида ўзгариш юз беришини тахмин қилгандик. Аслида шундай ҳам бўлди. Аммо самарқандликлар Абдураимов қўл остида учта ўйин ўтказган бўлишларига қарамай, ҳали ғалаба қозона олмадилар. «Насаф» эса «Пахтакор» билан бўлган баҳсдаги мағлубиятни инобатга олмаганда, мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Бугун бўладиган учрашувда ҳам айнан Қарши жамоасининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. 

«Машъал»-«Шўртан»

Ҳакамлар: А.Ҳотамов, В.Лушин, В.Шашков, О.Толибжонов.

Назоратчи: В.Штерн.

IF варианти: 40-30-30

Турнир жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турган «Машъал» ўтган тур олдидан бош мураббийини ўзгартирди. Аммо Баҳодир Давлатовнинг «курси»га ўтириши ҳам жамоанинг «Хоразм»дан очко олишига замин ярата олмади. Шунга қарамай, бу турда муборакликларнинг «Шўртан» билан бўладиган учрашувдаги имкониятлари бироз юқорироқ. Лекин ғузорликларнинг руҳий ҳолатлари анча яхшиланиб қолганини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Гап шундаки, «Шўртан» олдинги турда сафарда «Нефтчи» билан дуранг ўйнади.

 

«Хоразм»-«Олмалиє»

Ҳакамлар: В.Коваленко, Р.Илёсов, Д.Каримов, Н.Мешков.

Назоратчи: И.Нехочин.

IF варианти: 30-40-30
 
Қайсидир маънода ушбу баҳс турнинг марказий учрашуви мақомини олиши мумкин. Бунинг сабаби ўзингизга яхши аён. Ҳар икки жамоа ҳам жорий мавсумда юқори ўринлар учун курашмоқда. Тахминимизча мазкур ўйинда томонлар муроса йўлини танлашади.

10 май (якшанба)

«Бунёдкор»-«Бухоро»

Ҳакамлар: Б.Тоғаев, И.Куцило, И.Чориев, Ш.Ҳакимов.

Назоратчи: Ғ.Каримов.

IF варианти: 60-20-20

 
Гарчи «Бунёдкор» Осиё Чемпионлар Лигасида йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, бухороликлар билан учрашувда бўй бермаслиги аниқ. Очиғи, «қалдирғочлар» рақибларидан ҳар томонлама устунлар. Албатта, буни майдонда исботлашлари аниқ. Бу билан «Бухоро»ни ўта кучсиз демоқчи эмасмиз. Ҳар ҳолда Рауф Инилеев жамоаси бугунги кунда «Бунёдкор»га бас келадиган ҳолатда эмас.

 

«қизилєум»-«Пахтакор»

Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов, А.Снетков, И.Ибрагимов, И.Танташев.

Назоратчи: Р.Ишмурзин.

IF варианти: 30-20-50
 
 
Бўлажак учрашувда «Пахтакор»нинг имкониятлари баланд. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Биринчидан, тошкентликлар таркиб борасидан рақибларидан анча кучлилар. Иккинчидан, «Қизилқум» жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Шу омилларни бирлаштирганда «Пахтакор»нинг ғалаба қозонишига «тиксак» бўлаверади. Бироқ бу футбол. Унда эса кутилмаган натижалар қайд этилиши ҳеч гап эмас.

 

«Нефтчи»-«Андижон»

Ҳакамлар: В.Цейтлин, А.Расулов, М.Саидқосимов, Ш.Бозоров.

Назоратчи: А.Абдуллаев.

IF варианти: 40-30-30
 
 
Водийнинг бу икки жамоаси ўртасидаги баҳс ҳамиша шиддатли кечади. Таркиб борасида олиб қарасак, «Андижон»нинг имкониятлари юқорироқ. Лекин «Нефтчи» ўз майдонида қаторасига икки марта очко йўқотадиган жамоалардан эмас. Бундан ташқари ўзаро учрашувларда ҳам фарғоналиклар анча устунлар. Бир сўз билан айтганда, якшанба куни эҳтиросларга бой шиддатли ўйин гувоҳига айланамиз.


Author: http://interfutbol.uz


Бўлимлар: Ўзбек футболи | Кўрилди: 50 | Жойлагтирди: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0 |
Просмотров: 844 | Добавил: Abbos | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей
`

So'rovnoma
Sayt Sizga yo'qdimi
Всего ответов: 34

MIni-chat
200

Saytimiz  do'stlari
  • SITE OF ANDIZHAN EAGLES FANS CLUB

  • HISOBLAGICH

    Barcha On-line dagilar 1
    Mehmonlar 1
    Foydalanuvchilar 0

     SAYTDAN MA'LUMOTLAR OLINGANDA SAYT MANZILI KO'RSATILISHI SHARTBARCHA HUQUQLAR HIMOYALANGAN © 2024
    Сайт управляется системой uCoz