Гарчанд Япония миллий терма жамоаси ЖЧ-2010 деярли масаласини ҳал этиб бўлган бўлса-да, Тошкентдаги учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Боиси, пойтахтимиздаги ғалаба японларга амалий жиҳатдан Африка чипталарини қўлига тутқизади.
Афсус-ки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлиги борасида ҳозирча бирон гап-сўз бўлгани йўқ. Ўртоқлик учрашувлари тўғрисида ҳеч бўлмаса миш-мишлар қулоғимизга чалинмаяпти. Нима бўлганда ҳам Япония терма жамоаси устидан зафар қучишимиз лозим. Акс ҳолда Баҳрайн сафарда Австралияни мағлубиятга учратиб қўядиган бўлса, Баҳрайн - Ўзбекистон учрашуви қоғозда ҳисоб акс этилиши учун ўтказилади ҳалос.
Олинган маълумотларга кўра, Японлар кўпчилик бўлган делегация билан юртимизга ташриф буюради. Бунинг учун японларга битта эмас, бир нечта самолёт керак бўларкан. Таҳминан 800га яқин мухлис 6 июнь куни "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни бевосита гувоҳи бўлмоқчи.
Учрашувга ҳозирданоқ катта қизиқиш мавжудлиги сир эмас. Ўйинни бизнинг "Спорт" каналимиздан ташқари қуйдиаги телеканаллар тўғридан-тўғри олиб кўрсатади:
ART Sport 1
Abu Dhabi Sports 1
Dubai Sports 1
Kuwait Sport
Aljazeera Sport 1
Saudi Sports
AL-Kaas and AL-Dawri Channe