Главная
 
NAVBAHOR-N PFK va DUNYO FUTBOLI YANGILIKLARIDushanba, 20.05.2024, 06:32



| RSS
Главная

sayt meyusi


Ro'yhatdan o'tganmisiz ?
Логин:
Пароль:

saytdan qidirish

taqvim
«  May 2009  »
DUSECHORPAJUSHAYAK
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

KEYINGI RAQIBIMIZ
                   


Главная » 2009 » May » 8 » Samarqand dinamo o'yinchisi ILHOM YUNUSOV: «ЖАМОАМИЗ ХАЛИ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ»
Samarqand dinamo o'yinchisi ILHOM YUNUSOV: «ЖАМОАМИЗ ХАЛИ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ»
21:31


Самарқанднинг «Динамо» клуби ўтган йилдан фарқли ўлароқ, жорий мавсумни омадсиз бошлади. «Кўҳна шаҳар»ликлар 5-турга келибгина, биринчи ғалабаларини нишонлашга муваффақ бўлишди. Оқибатда клуб раҳбарлари бош мураббийликка яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Азамат Абдураимовни тайинлашди. Афсуски, унинг қўл остидаги дастлабки икки ўйинда ҳам самарқандликлар ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмадилар. Бироқ бўлиб ўтган ўйинларда Абдураимовнинг жамоа ўйинига бироз янгилик олиб кирганлиги сезилиб турди. Айниқса, 7-тур доирасидаги андижонликларга қарши кечган ўйин жуда шиддатли ўтди. Аммо мезбонлар дуранг ҳисоби билан (1:1) чекланишга мажбур бўлишди. 8-тур доирасидаги «Пахтакор» - «Динамо» учрашувидан олдин 25 апрель куни андижонликлар дарвозасига бурчак тўпидан ажойиб гол урган самарқандликлар ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов билан суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз. - Кўпчиликни нима учун жамоамизнинг жорий мавсумни омадсиз бошлагани қизиқтирмоқда. Бунга асосан ўзимиз сабабчимиз. Ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўйиб, рақиб футболчиларига гол уриш учун шароит яратиб беряпмиз. Бир сўз билан айтганда, айбни бошқалардан эмас, ўзимиздан излашимиз лозим. Аслида жамоамизда молиявий муаммолар йўқ. Лекин негадир ўйинимиз унчалик қовушмаяпти. Бунга менимча, таркибимизнинг янгилангани ҳам сабаб бўлди. Аксар футболчилар, жумладан, мен ҳам ўтган йилги мавсумни бошқа клублар таркибида ўтказганмиз. Балки шунинг учун мавсум аввалида ўйинимиз унчалик қовушмагандир? Худога шукр, аста-секин ўйинимизни топиб боряпмиз. 7-тур доирасидаги ўз майдонимизда «Андижон» клубига қарши бўлиб ўтган ўйин жуда томошабоп ўтди. Боиси, меҳмонлар жорий йилда ўз олдиларига жиддий мақсадларни қўйишган. Афсуски, ўша баҳсда ҳисобда олдинда бораётиб, учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонларнинг пенальтидан киритилган голи эвазига ғалабани сақлаб қололмадик. Шу сабабли, биз 25 апрель куни муҳим икки очкодан маҳрум бўлдик. Айни пайтда жамоамизни бошқараётган Азамат Абдураимов ўз вақтида мамлакатимизнинг таниқли футболчиларидан бири бўлган. Шу боис, футболчиларнинг қабларига йўл топа олади. Азамат аканинг қўл остида жамоамиз билан яхши натижаларни қайд этишимизга умид қиламан. Биринчи давранинг ярми ортда қолди. Шунинг учун жорий мавсум борасида айрим хулосаларни чиқарса бўлади. Бу йилги баҳслар мамлакатимиз футболининг савияси ошганлигидан далолат бермоқда. Ўйинлар шиддатли ва томошабоп тарзда кечмоқда. Айни пайтда «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари мазмунли ўйин намойиш этишмоқда. Сабаби, ушбу клубларнинг таркибларидан кўплаб маҳоратли футболчилар ўрин олишган. Чемпионлик учун кураш ҳам ушбу икки жамоа ўртасида кечса керак. Учинчи ўрин учун эса менимча, беш-олти жамоалар кураш олиб боришади. Собиқ жамоам «Бухоро» худди ўтган йилги каби мавсумни жуда бўш ўтказмоқда. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Клубимиз ва «Бухоро»нинг мавсум якунида ўз сўзларини айтишларига ишонаман. Клуб раҳбарияти томонидан жамоамизнинг олдига яхши ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилган. Буни амалга ошириш учун қўлдан келганча интиламиз. Илҳом ЮНУСОВ Туғилган санаси ва манзили: 1982 йил 3 май, Самарқанд шаҳри. Футбол билан 9 ёшидан шуғуллана бошлаган. Биринчи мураббийлари: Қаҳрамон Маматқулов, Александр Бабаянлар. Самарқанддаги футбол мактаб - интернатини битирган. Амплуаси: ярим ҳимоячи. Ўйнаган жамоалари: «Олтин бошоқ» (Жомбой, Самарқанд вилояти, 1-лига, 2000), «Бухоро» (Бухоро, 2001 - 2008). 2009 йилдан «Динамо»да. Оилали. Икки фарзанднинг отаси. Мухлислик қиладиган жамоаси: «Барселона» (Испания). Ҳавас қиладиган футболчиси: Лионель Месси.

Просмотров: 939 | Добавил: Abbos | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей
`

So'rovnoma
Sayt Sizga yo'qdimi
Всего ответов: 34

MIni-chat
200

Saytimiz  do'stlari
  • SITE OF ANDIZHAN EAGLES FANS CLUB

  • HISOBLAGICH

    Barcha On-line dagilar 1
    Mehmonlar 1
    Foydalanuvchilar 0

     SAYTDAN MA'LUMOTLAR OLINGANDA SAYT MANZILI KO'RSATILISHI SHARTBARCHA HUQUQLAR HIMOYALANGAN © 2024
    Сайт управляется системой uCoz