ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ливаннинг "Ал Аҳад" клубини қабул қилиб,
жуда қийин ва муҳим ғалабага эришди. Бу ғалабадан сўнг, Юрий Саркисян
шогирдлари мусобақанинг плей-офф босиқичига чиқиш учун жуда яхши
имконият ҳосил қилишди.
Учрашув бошланаётганда Фарғонада кучли
ёмғир бошланди ва бу омил ўйининг кечишига ўз таъсирини ўтказди.
Учрашувнинг бошидаёқ, стандарт вазиятдан сўнг тўп Ислом Тўхтахўжаевнинг
оёғига тегиб, Юрий Цой дарвозасидан ўрин эгаллади. Ўтказиб юборилган
голдан сўнг, ғалабани кўпроқ истаган ва шундоқ ҳам қийин об-ҳаво
шароитида тўп сураётган фарғоналиклар учун ўз мақсадларига етиш осон
эмаслиги маълум бўлиб қолди.
Биринчи бўлим давомида ҳар иккала
жамоанинг ўйини қовушмади. Фақатгина 45-дақиқага келиб, меҳмонлар
Мансур Саидовни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатишди.
Учрашув бош ҳаками иккиланиб ўтирмасдан 11 метрлик жарима зарбасини
белгилади. Азиз Алижонов тўпга яқинлашди ва зарба берди, аммо унинг
зарбасини дарвозабон Муҳаммад Ҳаммауд қайтарди. Қайтган тўпни Азиз
Алижоновнинг ўзи дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Иккинчи
бўлимга келиб, ёмғир тўхтаганлиги сабабли, жамоалар энди мазмунли ўйин
кўрсата бошлашди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб, майдон
эгаларининг кетма-кет ҳужумлари ўз самарасини берди. Алишер Холиқовнинг
жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Сардор МИРЗАЕВ дарвозага жойлаб
қўйди - 2:1!
Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоа футболчиларида
гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Айниқса, сўнгги дақиқаларда
"Нефтчи"ни дарвозанинг устуни ва тўсини кесишган жойи голдан қутқариб
қолди. Меҳмон футболчисининг бош билан берган зарбасини Юрий Цой фақат
нигоҳлари билан кузатиб қолганди.
Шу тариқа, "Нефтчи" иродали ғалабани қўлга киритди! Мазкур учрашув веб-сайтимиз орқали ОНЛАЙН трансляция қилинди.
Endi BUNYODKOR haqida. O'yin qisman vakillarimiz ustunligida o'tgan bo'lsada lekin natija bunday emas. Ayniqsa mamlakatimiz chempionining yirik hisobdagi mag'lubiyati kutilmagan edi.
AL-Ettifaq (KSA)
[4 - 0]
FC Bunyodkor (UZB)
Finished
16'
[1 - 0]
Tagoe
38'
[2 - 0]
Tagoe
48'
[3 - 0]
Bashar
82'
[4 - 0]
Al-raja
Просмотров: 1047 |
Добавил: Abbos
| Рейтинг: 0.0/0 |