«Милан» клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм Британиянинг энг бой спортчиси бўлиб турибди. Унинг бойлиги 125 миллион фунт стерлингга баҳоланган. Бу иккинчи ўринда бораётган боксчи Леннокс Льюисникидан 40 фоиз кўп деганидир. Кейинги еттита ўрин «Формула-1»нинг ҳозирги ва собиқ «пилот»ларига тегишли. Тўққизинчи ўринни «формулачи» Женсон Баттон ва «Ньюкасл» ҳужумчиси Майкл Оуэнлар бўлишиб турибдилар. Уларнинг ҳисобларида 59 миллион фунт стерлингдан бор. Англия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло 44 миллион фунт стерлинг билан 15-ўринда бормоқда.
Шу ўринда айтиш жоиз, Дэвид Бекхэм «Милан» билан ижара шартномасини яна узайтирди. Унга кўра, «Лос Анжелес Гэлэкси» 10 миллион доллар оладиган бўлди. Бу сумманинг ярмини миланликлар, қолган қисмини эса Бекхэмнинг ўзи ёки ҳомийлар тўлашади.
Просмотров: 1131 |
Добавил: Abbos
| Рейтинг: 0.0/0 |